АҚШ терма жамоаси шахматчиси: "Ўзбекистон ҳукуматига жуда миннатдорман"
АҚШ терма жамоасининг иккинчи тахтасида ўйнаётган Уэсли Со Данияга қарши учрашувдаги ғалабасидан мамнун эканини билдирди. Америкалик шахматчи партия давомидаги айрим вазиятларда ўзи ҳам анча иккиланганини таъкидлади.
"Онамга ҳам Самарқанддаги Олимпиада жуда ёқяпти. АҚШдан бу ерга етиб келиш анча қийин, аммо келганингиздан кейин ўзингизни гўё жаннатга тушиб қолгандек ҳис қиласиз.
Айрим шахматчиларнинг меҳмонхоналари анча узоқда жойлашганини тушунаман. Аммо АҚШ терма жамоасига, айниқса етакчи жамоаларга бу ерда жуда яхши муносабатда бўлишяпти.
Ўзбекистон ҳукуматига жуда миннатдорман. Улар ушбу Шахмат Олимпиадасини биз илгари иштирок этган барча Олимпиадалар орасида энг яхшисига айлантиришни исташларини айтган эди. Кўриниб турибдики, ҳозир ҳам айнан шундай бўлмоқда», — деди қўшимча қилди Со.

Фикрлар