Арне Слотни яна АПЛ суперклубига чақиришяпти
Англиянинг “Тоттенхэм” клуби Арне Слотни бош мураббийлик лавозимига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби Роберто Де Дзерби ўрнига нидерландиялик мутахассисни таклиф қилиш имкониятини ўрганмоқда.
Арне Слот 2023 йилда Ангелос Постекоглу “Тоттенхэм” бош мураббийи этиб тайинланишидан олдин ҳам ушбу лавозимга асосий номзодлардан бири бўлган.
Англия Премьер-лигасининг дастлабки олтита туридан кейин бирорта ғалаба қозонмаган ҳолда “Тоттенхэм” атиги уч очко жамғарди ва турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бормоқда.

Фикрлар