"Арсенал" ёзда Ла Лига клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Испания клубига қарши ўртоқлик учрашувини режалаштирди.

Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, "Арсенал" футболчилари "Бетис"га қарши майдонга тушади. Учрашув 5 август куни Ирландияда бўлиб ўтади.

Жорий мавсумда Микель Артета шогирдлари Англия Премьер-лигасида 31 турдан сўнг 70 очко жамғариб, мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Лондонликлар иккинчи ўринда бораётган "Манчестер Сити"дан 9 очко олдинда.

"Арсенал" навбатдаги ўйинини 11 апрель куни ўз майдонида "Борнмут"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!