Артур

Sportmediaset нашри тарқатган хабарга қараганда, бразилиялик ярим ҳимоячи Артур шу ёз "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” бош мураббийи Массимилиано Аллегри клуб раҳбариятига Артур унинг янги мавсум режаларига кирмаслигини маълум қилган.

"Ювентус" Артурнинг трансфер масаласида таклифларни қабул қилишга тайёр. Аммо трансфер нархининг баландлиги сабаб у катта эҳтимол билан ижарага йўл олади.

Артур ортда қолган мавсум "Ювентус" сафида А Серияда 22 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар