Асенсио ва Арбелоа ўртасидаги можарога нима сабаб бўлди?
"Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоа ва ҳимоячи Рауль Асенсио ўртасида 11 март куни бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг "Манчестер Сити"га қарши биринчи ўйинида (3:0) футболчи асосий таркибга киритилмаганини билганидан кейин можаро келиб чиқди. Асенсио ўтган мавсумда "шаҳарликлар" билан учрашувларда ўзини яхши кўрсатганлиги учун асосий таркибда майдонга тушишга лойиқ деб ҳисоблади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Асенсио шахсан Арбелоага норозилик билдирган, мураббий буни интизомсизлик деб баҳолаган. Суҳбат давомида 23 ёшли ҳимоячи бир неча бор жароҳатлар билан ўйнаганини, чунки бошқа футболчилар мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Таъкидланишича, кейинчалик Асенсио Арбелоадан узр сўраган, бироқ шунда ҳам майдонга тушмаяпти. Айни пайтда "қаймоқранглилар" тарбияланувчисининг клубдаги келажаги ноаниқ.
Абдувалиев Азизбек
Фикрлар