Аср антирекорди! Арбелоа даврида “Реал” “тешик” жамоага айланиб қолди
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа XXI асрда клуб тарихида энг кўп гол ўтказиб юборган энг ёмон мураббийга айланди.
Ла Лиганинг 31-тур учрашувида мадридликлар ўз майдонида “Жирона”ни мағлуб эта олмади. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди ва “Реал” қимматли очколарни йўқотди.
Madrid Universal X ижтимоий тармоғида хабар беришича, “Реал” Арбелоа мураббийлигида 20 та ўйинда 24 та гол ўтказиб юборган.
Аввалроқ RMC Sport нашри клуб раҳбарияти Арбелоага ўринбосар қидираётганини хабар қилганди. У жамоани фақат шу йил январда бошқаришни бошлаган.
“Қироллик клуби” бош мураббийликка асосий номзодлар қаторига Франция терма жамоасини 14 йилдан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Дидье Дешамни киритди. Франциялик мутахассис 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин лавозимини топшириши кутилмоқда.
Фикрлар