Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Аякс" - "Бешиктош" баҳси якунига етди ва мазкур учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Беллашувнинг 17-дақиқасида Бергейс ўйинда ҳисобни очган бўлса, 43-дақиқада Алле орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Нидерландия клуби ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва улар "С" гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Истанбул жамоаси илк икки турда мағлуб бўлган ҳолда, 4-ўриндан жой олган.  

Аякс

  • Стивен Бергейс 17'
  • Себастьен Алле 43'

UEFA ЧЛ "C" гуруҳи 2-тур

28/09/2021, 21:45

2
:
0
Тугади

Бешикташ

    Стадион: Johan Cruijff ArenA 52628 томошабин

    Бош ҳакам: Benoit Bastien

    45'
    90'

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)