Азизбек Аманов: Футболга кириб келган инсон рақобатдан қўрқмайди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси Иордания пойтахти Амманда йиғин ўтказмоқда. Кечаги машғулот мобайнида ЎФА матбуот хизмати ҳужумчи Азизбек Амановдан интервью олди. Футболчи Малайзияга қарши кечган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Ўйин ажойиб бўлди. Йигитлар қўрқмай ҳаракат қилди. Мураббий берган кўрсатмаларни бажаришга уриндик. Шуни оқибатида йирик ҳисобда ғалаба қозондик. 

Мураббийга келадиган бўлсак, яхши. Машғулотларда асосан жисмоний тарафга кўпроқ эътибор бериляпти. Ҳар кимни ўз қарашлари бор. Терма жамоада ҳамма аҳил, худди ака-укадек. Ички муҳит жуда ҳам аъло даражада. 

Рақобат? Футболга кириб келган инсон рақобатдан қўрқмайди, деб ўйлайман. Спортни бошладими, бу рақобат. Мураббий кимни лойиқ кўрса, ўшани қўяди. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади", - деди Аманов.

Эслатиб ўтамиз, Азизбек Малайзияга қарши ўртоқлик ўйинида захирадан майдонга тушиб, ўз исмини таблога ёздириб қўйганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар