“Барса”га МЮда порлаган футболчи керак

Todofichajes нашрининг хабар беришича, “Барселона” мутасаддилари  “Реал Сосьедад” етакчиси Аднан Янузайни трансфер қилмоқчи.

Бельгиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган даврда мухлислар эътиборини қозонган. Кейинчалик “Боруссия” ва “Сандерленд”да ўзини кўрсата олмаган Янузай 2017 йилда Испания чемпионатига кўчиб ўтганди.

26 ёшли футболчи бугунги кунда жамоасининг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланади. У “Реал Сосьедад” таркибида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 12 та тўп киритди.

Маҳоратли ярим ҳимоячи Бельгия терма жамоаси сафида 2018 йили Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалга сазовор бўлган.

Янузайнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Унинг трансфери 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Барселона” раҳбарияти клубнинг молиявий имкониятлари чеклангани учун Янузайни эркин агент сифатида қўлга киритиш йўлларини қидирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×