"Барселона" келаси ёз 3 та супер трансферни амалга оширмоқчи

"Барселона" 2022 йилнинг ёзида йирик трансферларни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Каталония клуби "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо, "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ольмо ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида "Барса"га ўтишга жуда яқин келган эди. Каталонияликлар қишда 23 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома тузишга яна бир бор ҳаракат қилишади, аммо бундай келишувни тузиш қийин бўлади, чунки "Лейпциг" Европа мусобақаларида юқори натижалар учун курашишни мақсад қилган ва шу сабабли Ольмони қўйиб юбормоқчи эмас.

"Барселона" келаси ёз Холанд учун курашадиган кўплаб Европа клубларидан биридир. Молиявий муаммолар туфайли каталонияликларнинг рақобатчиларидан имконияти бироз пастроқ, лекин 2022 йилнинг ёзида норвегиялик футболчининг "Боруссия" билан шартнома бўйича компенсацияси бироз пастлайди ва бу "Барса"га ёрдам бериши мумкин.

Бундан ташқари, “кўк-анор ранглилар” Поль Погбани ҳам жамоага таклиф қилишмоқчи. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси кейинги ёзда тугайди, томонлар ҳали янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!