"Барселона"  "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар келаси йил ёзда 27 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради. "Барса" Пикега ўринбосар қидирмоқда. Аввалроқ, Жерар мавсум сўнгида фаолиятини якунлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

"Transfermarkt" поратли Ляпортни 45 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум ҳимоячи 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган. Унинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар