Sport нашрининг ёзишича, "Барселона" 2019 йилда франциялик ҳужумчи Антуан Гризманни кредитга сотиб олган.

Манбага кўра, клуб битимни молиялаштириш учун инвестиция фондидан 85 миллион ва банкдан 35 миллион евро қарз сўраган. Қайд этилишича, айнан шу операция якунда Каталония клуби иқтисодини барбод қилган.

"Барселона" бош директори Ферран Ревертер ушбу трансфернинг баъзи тафсилотларини айтиб берди.

"Гризманн билан шартнома имзоланишга қарор қилинган кечада, улар трансфер учун пул йўқлигини билишган. Кейин эса шошилинч равишда 85 миллион евро берадиган фондни қидиришган", - дейди Ревертер.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Гризманни 2019 йилнинг ёзида “Атлетико”дан 120 млн еврога сотиб олган эди. У “Камп Ноу”да ўтган 2 йиллик фаолиятидан сўнг шу йил ёзда ижара асосида яна “Атлетико”га қайтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар