Бельгияга қарши ўйинда камбэк қилган Франция Миллатлар лигаси финалига чиқди (видео)

УЕФА Миллатлар лигасининг иккинчи ярим финал жуфтлигида Бельгия ҳамда Франция терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган ўйин 2:3 ҳисобида французларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни Франция терма жамоаси сафида голларни Карим Бензема (62'), Килиан Мбаппе (69') ва Тео Эрнандес (90') киритди. Бельгиянинг голларига эса Янник Феррейра-Карраско (37') ва Ромелу Лукаку (40') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигасининг финал баҳсида Франция Испанияга қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)