Буффон нега "Парма"га ўтганини айтди

Яқинда “Парма”га кўчиб ўтган дарвозабон Жанлуижи Буффон B Серия клубига ўтиши сабабини айтиб ўтди.

“Менга Чемпионлар лигасини ютиш учун курашаётган жамоалардан иккита таклиф тушди. Аммо у ерда мен асосий дарвозабон бўлмаган бўлардим. "Ювентус"да аллақачон захира дарвозабонига айланиб қолган эдим ва шу сабабли яна шундай бўлишини хоҳламадим”, - деди Буффон.

Жанлуижи 1995-2001 йилларда “Парма” сафида ўйнаган. Ушбу жамоа янги мавсумда Италия B Сериясида иштирок этади.

Буффон айнан "Парма" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!