Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз айни кунларда Иорданияда машғулотлар олиб бормоқда.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Рақиб Иордания терма жамоаси. 

Иордания пойтахтидаги "Amman Internet Stadium"да бўладиган ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Учрашувни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг YouTube даги расмий каналида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Сречко Катанец шогирдлари йиғин доирасидаги дастлабки баҳсда Малайзия устидан йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
12/10/2021 14:30
Омад МТЖга тилаймиз. Фақат ғалаба кутамиз. Элдордан ҳам гол кутамиз.Олға....
Ulugoff Dlyabiznesa
12/10/2021 10:57
Учрашув 19:00 да бошланади уйин силкалари Uzbekistan Legioners каналидаям бор, шу каналда хамма Легионер уйинчиларимиза уйинлари трансляцияси силкалариям жойланиб борилади..
Uchqunbek Habibullaev
12/10/2021 09:46
Нега учрашувнинг бошланиш вакти Икки хил курсатилган? Тепада 15:00 бу ерда 19:00