Бунақа футболчиларга “Челси”да ўрин йўқ!

“Тоттенхэм”нинг собиқ бош мураббийи Ҳари Реднапп “Челси”нинг айрим футболчилари клуб савиясига тўғри келмаётганини айтди.

- “Челси”да ижодкорлик оқсамоқда ва бундан ташқари, ҳужумкор қанот футболчиларининг сифати ҳам аянчли даражада. Ҳаким Зиешнинг ўйинига бир қаранг. “Аякс”да етакчилик қилган бу футболчи “Челси”га қай аҳволда келди.

Майдон марказидаги ўйинчилар яхши ўйнаяпти, лекин уларнинг бирортаси охирги пасни аниқ бера олмайди. Жоржиньони қанчалар мақтамайлик, тўпни ушлаб туришда зўр бўлиши мумкин, лекин ҳал қилувчи пас беришни эплолмайди. Умуман, Томас Тухель жамоасида бун ҳеч ким уддалай олмайди.

Маунтнинг йўқлиги дарров билиниб қоляпти. Энг кўп ҳайратланганим, Хаверц билан боғлиқ вазият. Булар қатори яна бир неча футболчининг савияси талабга жавоб бермайди, - деди Реднапп.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар