"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 80 миллион евродан воз кечмоқчи
"Челси" Мадриднинг "Атлетико" клуби футболчиси Пабло Барриоснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда испан ОАВлари маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, инглиз гранди испаниялик хавбек учун 80 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Лондон клуби раҳбариятининг фикрича, Пабло жамоа бош мураббийи Росеньорнинг тузаётган режасига жуда мос тушади.
Барриоснинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи жорий мавсум мадридликлар сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар