“Челси”: Шу арзон ўйинчи Хаверц билан Зиешдан зўр!

“Челси” ўтган йили Германия ва Нидерландия чемпионатлари юлдузлари – Кай Хаверц, Тимо Вернер, Ҳаким Зиешни трансфер қилган эди. Ўз жамоаларида етакчи бўлган ушбу ўйинчилар Англия футболига мослаша олмаяпти.

Натижада, Томас Тухель ўзининг ғояларини амалга оширишга қодир бўлган янги ижрочиларни қидирмоқда. “Аристократлар” айни пайтда “Порту” вакили Луис Диасни нишонга олган. 24 ёшли колумбиялик ўйинчига таклиф кўплигига қарамай, жорий мавсум олдидан ўз жамоасида қолишга қарор қилди.

Томас Тухель тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган ҳужумкор футболчи “Челси”га келса, Ҳаким Зиеш ва Кай Хаверцнинг ўрнини эгаллашига қатъий ишонмоқда. Диаснинг трансфер суммаси 22,5 миллион фунтни ташкил қилаётгани ҳам “Челси”га жуда маъқул келмоқда.

Луис Диасга лондонликлардан ташқари “Бавария”, “Барселона” ва “Ливерпуль” ҳам кўз тикаётганини инобатга олиш зарур.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)