Дания - Англия учрашувида ким фаворит?

Дания терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель бугун бўлиб ўтадиган Дания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ростини айтганда, бу учрашувда Дания фаворит деб ўйлайман.

Ўйин жуда кучли ўтади деб ўйлайман. Иккала жамоанинг мураббийлари ва уларнинг ёндашувлари жуда ўхшаш. Улар футболчилар билан ўхшаш услубда ишлайди ва уларга маълум услубни сингдиради. Ҳам Англия, ҳам Дания қанотларида лаҳзаларни яратадиган ижодий ўйинчилар бор.

Британиялик журналистлар ёзганига қарамай, жамоаларнинг кучли томонлари тенг эканлигига ишонаман”, - деди Шмейхель.

Петернинг ўғли Каспер Шмейхель айни дамда Дания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар