Достонбек Ҳамдамов: "Каннаваро эътибор беряпти, бундан хурсандман"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз навбатдаги йиғин учун машғулотларга киришди. Бугунги машғулотлар олдидан "Пахтакор" футболчиси Достонбек Ҳамдамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Авваламбор Ассалому Алайкум, терма жамоа сафига келиб қўшилиб, машғулотларни бошладик. Албатта, чақирилганимдан хурсандман. Пауза бўлганига қарамай, Каннаваро эътибор беряпти. Шу сабаб, бундан яхши фойдаланиб, Жаҳон чемпионатига боришга ҳаракат қиламиз". 
 
Бўлажак халқаро турнир ҳақида нималар дея оласиз? 
 
"Иккиси ҳам яхши, ҳам кучли жамоалар ҳисобланади. Худо Хоҳласа, уларга қарши яхши ўйин ўтказамиз, эрта-индин рақиб жамоаларни ўрганган ҳолда тайёргарлик кўрамиз". 
 
Терма жамоага кетма-кет 2 марта чақирилишингизга сабаб Каннаваро билан суҳбатми ёки ҳали италиялик мутахассис билан алоҳида гаплашмадингизми? 
 
"Ҳали биз алоҳида суҳбат қурганимиз йўқ. Балки тез орада бу рўй бериб қолар". 
 
Машғулотлар қандай кетяпти? 

 
"Кеча тикланиш машғулотларини олиб бордик. Бугун эса асосий машғулотларга киришамиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!