"Пахтакор"нинг сербиялик легионери жорий йилда турли мусобақаларда 19 гол муаллифига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Пахтакор" 2021 йил 37 беллашувда 62 тўп киритди. Шулардан 60таси "шерлар" вакиллари ҳисобига ёзилган бўлса, икки голни рақиб ўйинчилари ўз дарвозасига киритиб қўйган. 60 голни жами 15 футболчи урган.

Черан 16 голини Суперлигада, 2 тўпини Чемпионлар Лигасида ва бир тўпни Ўзбекистон Суперкубогида киритган. Шерзод Темиров ва Ҳожимат Эркинов ҳисобида эса 8тадан гол мавжуд. Темиров барча голларига Суперлига учрашувларида муаллифлик қилган бўлса, Эркинов учта мусобақада гол уришга эришган. Азиз Турғунбоев 5, Эрен Дердийок 4 ва Шароф Муҳиддинов 3 тўп муаллифи бўлган.

"Пахтакор"нинг 2021 йилги тўпурарлари
19 – Черан
8 – Темиров, Эркинов
5 - Турғунбоев
4 - Дердийок
3 - Муҳиддинов
2 – Матич, Рашидов, Йўлдошев, Азмиддинов
1 - Сайфиев, Холдорхонов, Холматов, Аброр Исмоилов, Ҳамробеков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!