Эдди Хирн Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги қачон бўлишини айтиб ўтди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBА ва IBF камарлари эгаси ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7КО) ўзининг навбатдаги жангида WBА йўналишида мажбурий даъвогар америкалик Ронни Риосга (33-3, 16КО) қарши рингга кўтарилади. Маtchroom компанияси раҳбари Эдди Хирн IFL TVга маълум қилишича, Аҳмадалиев ва Риос ўртасидаги жанг 28 август куни Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, мазкур кардда биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) WBО чемпиони Элвин Сото (19-1, 13КО) WBА камари эгади Ҳирото Кюгучига (15-0, 10КО) қарши бирлаштиривчи жангда иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!