Эктор Купер катта

Аргентиналик машҳур мутахассис Эктор Купер бошқараётган Конго Демократик Республикаси терма жамоаси кеча Бенинни мағлуб этиб, "ЖЧ-2022" саралашининг плей-офф босқичига йўл олди.

Бироқ Купер ўйин давомида 4 та уринишда 4 та футболчини алмаштирди. Регламентга кўра, ҳар бир жамоа 5 тагача футболчи алмаштириш имкониятига эга, аммо ушбу ўзгаришлар 3 та уринишда амалга оширилиши керак.

Энди Конго ДР терма жамоасини техник мағлубият кутмоқда. Шундан сўнг гуруҳдаги биринчи ўрин ва плей-офф йўлланмаси Бенин терма жамоасига насиб этиши мумкин.

55_5

груз_1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар