Асосий мазмунга ўтиш
ЕЛ саралаши. Умарали Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилган учрашувда "Сабах" жанговар дуранг натижа қайд этди

ЕЛ саралаши. Умарали Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилган учрашувда "Сабах" жанговар дуранг натижа қайд этди

Европа лигаси саралаш учрашувидан ўрин олган "Целе" - "Сабах" клублари иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
Голларга бой кечган тўқнашувда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Бироқ, 1-ўйин натижасига кўра, Озарбайжон клуби ўз юришини шу босқичда тўхтатди (ўтган ўйин 3:2, умумий 6:5). 
 
Франко Ковачевич, Дамьян Вуклисевич ва Никита Игоревичнинг (19, 49, 108) голларига Жой-Ланс Миккельс хет-трик қилган ҳолда, жавоб берди (9, 63, 64). 108-дақиқада киритилган гол ўйиндаги ҳисобни тенглаштириб, умумий ҳисобда "Целе" жамоасини олдинга чиқиб олишини таъминлади. 
 
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев аввал беллашувнинг 77-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган эди. 117-дақиқада эса у яна захирага олинди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ