Евро-2020: Бугун Чехия - Дания, Украина - Англия учрашувлари ўтказилади

Бугун "Евро-2020" чорак финалидан ўрин олган охирги икки ўйин ўтказилади. Дастлаб Тошкент вақти билан 21:00да Бакудаги стадионда Чехия - Дания беллашувининг шоҳидига айланамиз. Кейин эса 00:00да Римда Украина - Англия тўқнашуви кузатилади.

Ўйинлар "Узрепорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Бугунги учрашувларнинг ғолиблари ярим финалда ўзаро баҳслашади. Кеча Испания пенальтилар сериясида Швейцарияни, Италия эса Бельгияни ортда қолдириб ярим финалга йўл олди.

Шу тариқа, 6 июль куни Италия - Испания беллашуви бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалчиларни бугун билиб оламиз. Ярим финал ва финалга Лондон мезбонлик қилади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар