УЕФА расмий сайтида яқиндагина якунланган “Евро-2020”да киритилган энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўтказилган махсус сўровнома натижалари эълон қилинди.

Мухлисларнинг берган овозлари натижасига кўра, Чехия терма жамаси ҳужумчиси Патрик Шикнинг Шотландия (2:0) дарвозасига киритган голи энг чиройли деб топилди.

Бундан ташқари “Евро-2020”нинг энг чиройли голига номзодлар орасида Кевин Де Брюйне (Бельгия), Поль Погба (Франция), Миккель Дамсгор (Дании), Альваро Мората (Испания), Федерико Кьеза (Италия), Андрей Ярмоленко (Украина), Лука Модрич (Хорватия), Лоренцо Инсинье (Италия) ва Криштиану Роналдунинг (Португалия) ҳам голлари бор эди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб Жанлуижи Доннарумма (Италия) топилди. Италия терма жамоаси Англияни таслим этган ҳолда бош совринни қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар