Фазлиддин Эркинбоев финалдаги рақибини "эзиб ташлади"!
Мўғулистоннинг Улан Батор шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам ўз якунига етиб боряпти. Айни дамда финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
-80 кг даги боксчимиз Фазлиддин Эркинбоев ва Иордания вакили Ҳусейн Ишаиш ўртасидаги тўқнашув якунига етди. Ҳақиқий "сола-сол"га айланган баҳсда Эркинбоев рақиби устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпионига айланди!
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда Жасурбек Йўлдошев (Ўзбекистон) ва Нурбек Оралбай (Қозоғистон) жанги кутиб турибди.
Фикрлар