Гарет Саутгейт истеъфога чиқадими?

Англия терма жамоаси бош мурббийи Гарет Саутгейт “Евро-2020”даги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Мен терма жамоани 2022 йилги жаҳон чемпионатига тайёрламоқчиман. Ўтган тўрт йил ичида биз сезиларли ютуқларга эришдик. Мен ўз шогирдларимга ишонаман”, - деди Саутгейт.

50 ёшли англиялик мутахассис терма жамоага 2016 йилдан буён устозлик қилиб келяпти. Унинг Англия терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 31 июлига қадар имзоланган.

Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)