Голда иштирок этиб, пулингни ол!

Франция чемпионатида пешқадамлик қилаётган ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашаётган “Пари Сен-Жермен” клубида ўйинчилар учун янги бонус тизими жорий қилинди, деб хабар бермоқда L’Équipe.

Энди голга олиб келувчи комбинацияда охирги пасдан аввалги узатмани берган футболчилар ҳам қўшимча молиявий мукофот олишади.

Манбага кўра, бу тизим бош мураббий Луис Энрикенинг тактик ёндашувларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Бундай узатмалар таҳлили жамоанинг ҳужумдаги ҳаракатлар мантиғини очиб беради.

Маълумотларга қараганда, айниқса, бир ўйинчи бир вақтнинг ўзида ҳам гол урса, ҳам ўша эпизодда голли узатмадан аввалги пасни берса, бу ҳолатлар алоҳида қизиқиш уйғотади.

Бундай ҳолат Чемпионлар лигаси чорак финалининг “Ливерпуль”га қарши 8 апрелдаги (2:0) ўйинида кузатилди. Ушбу баҳсда Хвича Кварацхелия Жоау Невеш иштирок этган узун комбинациядан кейин гол урди ва амалда ўзи ҳам ассистдан олдинги пас муаллифи  бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!