Ибрагимович "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юборадими?

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлигини айтди.

"Туриндаги баҳсда ўйнайманми? Кўрамиз. Ҳеч кимга сир эмаски, менда жароҳат бор ва мен таваккал қилмоқчи эмасман. Мен бутун мавсумни ўтказмоқчиман. Мен ўзимни супермен деб ўйламайман", - деди Ибрагимович.

39 ёшли Златан жорий мавсум “Милан” сафида А Серияда 1 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

"Милан"нинг "Ювентус"га қарши учрашуви 19 сентябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!