"Интер" етакчиси бир ойга сафдан чиқди
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинез жароҳат сабабли узоқ муддат жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда жамоа расмий саҳифасида маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, аргентиналик ҳужумчи А Сериянинг 31-туридан ўрин олган "Рома"га қарши учрашувда жароҳат олган маълум бўлди. Текширув натижаларидан сўнг форвардга чап оёғининг камбаласимон мушаги шикастланиш ташхиси қўйилган. Шу сабабли футболчи 5 ёки 6 ҳафта давомида майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсум "Интер" сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол киритди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар