Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти шу ёз жамоадан кетиши кутилаётган ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, марокашлик футболчига "Челси" ва ПСЖдан жиддий таклифлар бор. "Нерадзуррилар" унинг ўрнига 3 та номзодни кўз остига олиб қўйишган.

Аниқроғи, “Интер”нинг шорт-листида Давиде Дзаппакоста ("Челси"), Эктор Бельерин ("Арсенал") ва Мануэль Ладзари ("Лацио") бор. Бундан аввалроқ ПСВ ҳимоячиси Дензел Думфрис ҳам миланликларнинг қизиқишлар доирасига кириб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Интер” ўтган мавсум А Серияда чемпионликни қўлга киритди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар