Интрига авжида. ОЧЛга қайси жамоа йўл олади?

Кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. "Насаф" АГМКни мағлуб этган бўлса, "Пахтакор" "Бунёдкор"дан устун келди.

Ушбу натижалардан сўнг 2022 йилги Осиё чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятига эга жамоалар сони камайди. "Бунёдкор" курашдан чиқди ва 3та номзод қолди.

Қайси жамоаларда қандай имконият борлиги билан қуйида таништириб ўтамиз:

АГМК - чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаш ва Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"нинг ғалабасини умид қилиш;

"Насаф" - иккинчи ўринни эгаллаш ёки Ўзбекистон кубоги финалида ғалаба қозониш;

"Сўғдиёна" - Суперлигада иккинчи ўринни эгаллаш ва кубок финалида "шерлар"нинг ғалабасини кутиш;

Чемпионатнинг сўнгги тури шанба куни бўлиб ўтади.

АГМК айни дамда 47 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Насаф"да 45, "Сўғдиёна"да эса 44 очко мавжуд.

Олмалиқликлар иккинчи ўринни эгаллаши учун "Сўғдиёна"ни мағлуб этиши керак. Ёки дуранг ўйнаб, "Насаф"нинг "Локо" билан ўйинда муваффақиятсизлигини кутиши лозим.

boakyeee

"Насаф" иккинчи ўринни эгаллаши учун "темирйўлчилар"ни мағлуб этиб, АГМК "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ғалаба қозонмаслигига умид қилиши керак.

nasafloko

“Сўғдиёна” иккинчи бўлиш учун АГМКни ютиши ва “Насаф” “Локо”ни мағлуб этмаслигини кутиши керак.

sogdiana

Агар "Пахтакор" кубок финалида ғалаба қозонса, Суперлигада учинчи ўринни қўлга киритган жамоада ҳам имконият пайдо бўлади. Қандай қилиб, дейсизми? Хўш, агар "шерлар" икки фронтда чемпион бўлса, чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этади. У жамоа гуруҳ босқичига йўл олса, учинчи поғонадаги клуб ОФК кубогида қатнашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/11/2021 12:39
eh Nasafjon hammasi uz qulinga edi. lekin kerakli uyinlarga achko yoqotding aksiga olib chempion ohiriga sefatsiz poliyalarga safar qilding. PFL aytaveradi qaytaveradi. ham bulmasa yilni boshiga aytuvdi poliya talabka javob bermasa netral poliyaga utkaziladi devdi. lekin bizaniki klubni har qanaqa yul bilan uz holiga quyib quyishadi. agar Nasaf poliyasi shunoqa bulsaydi. albatta boshqa poliya utkazilardi va qonunga keritilib quyilgan deyilardi

Минбар

Барча блоглар