Иско бундан бош тортмоқда

"Реал" ярим ҳимоячиси Иско қишки трансферлар вақтида Мадрид клубини тарк этишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Юқоридаги манбага кўра, испаниялик футболчи ҳар қандай таклифни рад этмоқчи, чунки у 2022 йилнинг ёзида тугайдиган шартномаси якунига қадар "Реал"да ўйнаш ниятида. Олдинроқ ярим ҳимоячига "Ньюкасл" ва "Фиорентина" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда 29 ёшли Иско “Реал” сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×