Ислом Кенжабоев

Жанубий Кореянинг “Чежу Юнайтед” жамоасида ярим мавсум фаолият олиб борган ҳамюртимиз Ислом Кенжабоев юртимизга қайтиб келди.

Куни кеча футболчининг sports.uzга берган интервьюсини ҳавола этгандик. Унда Суперлига клубларидан таклифлар борлиги ҳақида гапирганди.

кенжабоев3_1

Маълум бўлишича, “Қизилқум” клуби Кенжабоевга жиддий таклиф билан чиққан. Чунки Ислом навоийлик бўлгани учун ҳам жамоа бош мураббийи Ҳамиджон Актамов футболчини “Қизилқум”да кўрмоқчи.

Шундай экан, катта эҳтимол билан “Қизилқум” сафига қўшилиши кутиляпти. Бу ҳақда футболчи билан боғланганимизда барча масала тез орада ҳал бўлишини айтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар