Асосий мазмунга ўтиш
Ислом Махачев ва Иан Гарри ўртасидаги 13 см.лик фарқ нега сезилмади? Жангчиларнинг ўзлари жавоб берди

Ислом Махачев ва Иан Гарри ўртасидаги 13 см.лик фарқ нега сезилмади? Жангчиларнинг ўзлари жавоб берди

  • 0
  • MMA

UFC юлдузлари – Ислом Махачев ва Иан Гарри ўртасидаги илк учрашувдан сўнг, кўпчиликда табиий савол туғилди - қандай қилиб уларнинг бўйлари 13 см фарқ қилиши мумкин? Нимадир ғалатига ўхшаяпти...

Бу ҳақда берилган саволга жангчиларнинг ўзи "UFC on Paramount"га берган интервьюсида жавоб берди:

Гарри: "Ислом баланд пошнали туфли кийгади. Шу боис фарқ деярли сезилмади... Бироқ жума кунги "стердаун"да асл фарқни кўришингиз мумкин."

Махачев: "Бу оддий пойабзал эди, пошнаси ҳам баланд эмасди. Очиғи, бўйим ҳақида ёзилган маълумотлар эски. UFC уни 10-11 йил олдин дебют қилганимда ўлчаган. Улар бўйимни қайтадан текшириши керак. Бу ҳақда менежер Ризвонга ҳам айтдим. Айни дамда ярим ўрта вазндаман, енгилда эмас!"

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ