Испаниянинг "Евро-2020" 1/8 финалидаги рақиби маълум бўлди

Хабарингиз бор, Испания терма жамоаси бугун гуруҳ босқичининг сўнгги турида Словакия дарвозасига жавобсиз 5 та гол йўллаб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Шу тариқа Луис Энрике шогирдлари ўз гуруҳида 2-ўринни қўлга киритди.

Энди Испания терма жамоаси мусобақанинг 1/8 финал босқичида Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 28 июнь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Испания жой олган “E” гуруҳида Словакиядан ташқари Швеция ва Польша терма жамоалари ҳам бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!