Асосий мазмунга ўтиш
Исраэль Адесанья ММАдаги фаолиятини якунлагач, боксда ўзини синаб кўрадими?

Исраэль Адесанья ММАдаги фаолиятини якунлагач, боксда ўзини синаб кўрадими?

  • 0
  • MMA

UFC юлдузи Исраэль Адесанья ММАдаги фаолиятини тугатгандан сўнг боксга ўтиш ғоясини қуйидагича баҳолади:

"Фаолиятим UFC даги чиқишларим билан якунланади. Бу ҳақда бир-икки ой олдин ўйлаб, ММАга тенг келадигани йўқ, деган хулосага келдим. Бу ерда барча "қуролларинг"дан фойдалана оласан. Ақлимга сиғдиролмайман: қандай қилиб ММАдан кейин фақат мушт билан зарба беришга рози бўлиш мумкин? Тарихдаги ўрним аллақачон тошга ўйилган ва менимча, боксда кимдир менга хоҳлаганимча пул тўлай олмайди", - деди нигериялик.

Баъзи манбаларнинг хабар беришича, ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев грэпплинг турнирида Исраэль Адесанья билан баҳс олиб бориши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ