Италия чемпиони “Женоа”дан футболчи олади. У ким экан?

Узоқ танаффусдан сўнг, Италия чемпионалигини қўлга киритган “Интер” таркибини Элдор Шомуродов жамоадоши Давиде Дзаппакоста билан кучайтиришга яқин турибди.

Аслида тажрибали ҳимоячи “Челси”га тегишли бўлиб, охирги мавсумни ижара асосида “Женоа”да ўтказди.

Миланликлар тажрибали футболчини жамоани тарк этаётган Ашраф Ҳакимига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ўз навбатида, Европа Чемпионлар лигасини ютган “Челси” Давиде Дзаппакостанинг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти ва уни сотиб юборишга тайёр.

Дзапаккоста лондонликлар билан 2017 йилда шартнома имзолаган эди. Бироқ, охирги икки йилдан буён ўз юртида ўйнамоқда. Аввал, “Рома” шарафини ҳимоя қилган ўйинчи кейин “Женоа”га ўтди.

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!