“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Европа кучли бешлик жамоалари келаси мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Аксарият клублар олдидаги вазифасидан келиб чиқиб, таркибни кучайтиришга, трансферлардан фойда олишга, ўзларига керакли бўлган футболчиларни топишга ҳаракат қилмоқда.

Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Женоа” ҳам келаси мавсумда аввалгисидан  яхшироқ натижа қайд этишни мақсад қилган.

Маълумки, ўтган чемпионатда асосан А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашган “Женоа” 10 та ғалаба, 12 та дуранг ва 16 та мағлубият қайд этиб, жами 42 очко билан 11-ўринни эгаллаган ва вазифани уддалаган эди.

160213833_4384411234903096_6891468591745235700_o

Давиде Баллардини шогирдларининг янги чемпионатдаги энг асосий вазифаси ўзгармайди, яъни жамоа юқори лигада иштирок этиш ҳуқуқини яна сақлаб қолиши керак бўлади. Бироқ, генуяликлар ўйин сифатини оширган ҳолда янада юқорироқ поғоналар, ҳатто Еврокубоклар йўлланмаси учун курашиши мумкин. Чунки А Серияда кучли еттиликка кирган жамоалар халқаро мусобақаларда қатнашади.

Ана шу мақсадлар сари курашиши кутилаётган “Женоа” клуб раҳбарияти таркибни кучайтиришга қаратилган бир неча трансферларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Хусусан, Киевнинг “Динамо” жамоасидан Владимир Супряга Генуяга таклиф этилади. Украиналик ҳужумчи анчадан бери Италия клублари нишонида турибди. Киевликлар бир йил олдин 21 ёшли ҳужумчи учун 10 миллион евро таклиф қилган “Болонья”га уни сотмаган эди. Бу йил эса, истеъдодли футболчига генуяликлардан ташқари “Торино” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Владислав Супряга якунланган мавсумда “Динамо Киев” таркибида барча турнирларда 31 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига беш марта голли пас оширди. Киевликлар билан бирга Украина чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

8_988

Умуман олганда, ҳужум “Женоа”нинг рақобат катта бўлган энг кучли чизиғи ҳисобланади. Асосий таркибга кириш учун ўзбекистонлик Элдор Шомуродов, македониялик Горан Пандев,  италиялик Жанлука Скамакка, Маттиа Дестро, хорватиялик Марко Пьяцца ўзаро рақобатлашмоқда. Уларнинг аксарияти ўз мамлакатлари терма жамоаларида тўп тепмоқда. Супряга “Женоа”га келган тақдирда ҳам ўзини кўрсатиши учун ўзидан тажрибали бўлган шу ҳужумчиларни рақобатда енгиши талаб этилади.

“Женоа” раҳбарияти Элдор Шомуродовнинг муваффақиятли ўйинларини инобатга олган ҳолда, ўзбек футболига эътибор қарата бошлагинини алоҳида таъкидлаш лозим.

Sports.uz сайти аввалроқ, генуяликлар “Пахтакор”нинг истеъдодли ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевга қизиқаётгани ва тошкентликлар билан музокарага киришгани ҳақида хабар берган эди.

Бу хабарни 20 ёшли футболчимиз ҳамкорлик қилаётган Россиянинг ProSportsManagement агентлик компанияси мутахассиси Қаҳҳор Мўминов ҳам тасдиқлади. Бундан ташқари, бу агент Иброҳимхалил Йўлдошевга бошқа жамоалардан ҳам аниқ чорловлар бўлаётгани ва “Женоа” ўзбек футболчисини қўлга кирита олмаслиги мумкинлигини ҳам қўшимча қилган эди.

Шу ўринда, ProSportsManagement агентлик компанияси Элдор Шомуродовнинг “Ростов”га ва “Женоа”га трансферларини амалга оширган ташкилот ҳисобланишини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Ўз навбатида, Элдор Шомуродовга “Ювентус” ва “Рома”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқатилмоқда. Бироқ, “Женоа” раҳбарияти ўзбек ҳужумчисини ёзги трансферлар вақтида қўйиб юбормасликка қарор қилган. Улар келаси мавсумда ҳам легионеримиз хизматидан фойдаланмоқчи. Улар Италия футболига мослашиб олганидан кейин чемпионат охирида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Шомуродов янги мавсумда ҳам ўзини кўрсата олишига ва унинг трансфер нархи сезиларли даражада ортишига ишонч билдирмоқда.

188608880_4594841297193421_2590903739272159848_n

Хулоса ўрнида айтиш керакки, Европа клубларининг даражасидан қатъи назар ўзбекистонлик чарм тўп усталарига  эътибор қаратаётганини ижобий баҳолаш керак. Кучли чемпионатларга қанча кўп футболчи чиқарсак, терма жамоамиз фойдасига ишлайди. Миллий чемпионат ва Осиё футболидаги ўйинчилардан таркиб топган терма жамоамиз билан мундиалга чиқа олмаслигимизни вақт бир неча маротаба кўрсатиб қўйди.

Остон Ўрунов Европа жамоаси таклифини рад этди!

Бир нокаутчи ўч олиш учун Баҳодир Жалоловни “пойлаб” юрибди!

Расман! Россия клуби чемпион футболчимизни олди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию