Жаҳон чемпионати. Бугун тўрт нафар дзюдочимиз татамига чиқади
Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мезбонлик қилмоқда.
Бугун мусобақанинг олтинчи куни эркаклар ўртасида -100, аёлларда эса -78 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Бугунги дастурда ҳам худди кечаги кунда бўлгани сингари терма жамоамизнинг бир йўла тўрт нафар вакили — Эрназар Сарсенбаев, Тўлқинбек Турдиев, Маржона Кўчимова ва Барчиной Қодирова татамига чиқади.
Дзюдочиларимизнинг илк давра баҳслари:
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев — Оливер Барратт (Буюк Британия)
-100 кг: Тўлқинбек Турдиев — Берталаник Жизек Гал (Словения)
-78 кг: Маржона Кўчимова — Ли Жеон Гюн (Корея Республикаси)
-78 кг: Барчиной Қодирова — Элвисмар Родригес (Венесуела)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар