Жаҳон чемпионатига борадиган 12 терма жамоа номи маълум

"ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақасидан ўрин олган барча учрашувлар якунланди. Бугун Нидерландия терма жамоаси Норвегияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритди. 

Шундай қилиб, ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган ва "кўҳна қитъа" номидан Қатарга борадиган 10 та терма жамоа маълум: 

Германия
Дания
Бельгия
Франция
Хорватия
Испания
Сербия
Швейцария
Англия
Нидерландия

Қайд этиш жоиз, ўз гуруҳида иккинчи ўринни олган жамоаларда ҳали "ЖЧ-2022"да иштирок этиш учун имконият мавжуд. Бундан ташқари Осиёдан Қатар ва Жанубий Америкадан Бразилия ҳам мундиал йўлланмасини аллақачон қўлга киритган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар