Жаҳонгир Зокиров муддатдан аввал ғалаба қозонди

  • 29.09.2026 11:44
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, айни кунларда Аичи-Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари ўтказилмоқда.

Ҳозиргина +90 кг даги чарм қўлқоп устамиз Жаҳонгир Зокиров ҳамда эронлик Амир Эсмаеили ўртасидаги жанг ниҳоясига етди. 1 раунддаёқ Зокиров рақибни икки бор нокдаун ҳолатига солиб қўйди. 2 раунда қайд этилган навбатдаги нокдаундан сўнг Эсмаеилининг қоши ёрилиб кетди ва жангни давом эттира олмади. Жаҳонгир эса финалга йўл олди. Энди вакилимиз олтин медаль учун қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши рингга кўтарилади.

Шу тариқа ҳамюртларимиз иштирокидаги бугунги бокс баҳслари якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!