Жалолиддин Машарипов: "Грузияга ғалаба қозониш учун келдик"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Тбилисига етиб келган ҳолда у ердаги машғулотларини ҳам бошлаб юборди.

ЎФА матбуот хизмати терма жамоамиз етакчиларидан бири Жалолиддин Машариповнинг клубидаги фаолияти ҳамда Грузияга қарши ўйин олдидан термамизнинг имкониятлари ҳақида билдирган фикрларини ҳавола этди.

жалол

- Клубимизда ҳозир ҳаммасини яхши дея олмайман. Охирги бир-иккита ўйинда ютқазиб қўйдик. Саудия Арабистони чемпионати кучли. Буни Ўзбекистонда ҳамма ҳам билмайди. У ерга бориб, ўйнаб Саудия чемпионати кучлилигини тушуниб етдим. Охирги ўриндаги жамоа ҳам 1-2 – ўринлардаги клубларни мағлуб этиб қўйишини кўрдим. Саудия чемпионати кучли ва қизиқарли. Клубимиз билан кейинги ўйинларга яхшилаб тайёргарлик кўрамиз.

Терма жамоада янги мураббий билан учинчи йиғинимиз. Барибир ҳозир ўрганиш жараёни. Нимани хоҳлаётганини бизга тушунтиряпти. Футболчилар унниг нимани хоҳлаётганини тушуниб, ўйинларда кўрсатмоқчимиз. Бундан буёғига ўртоқлик ўйини экан деб ютқазавериш керак эмас. Миллий терма жамоа ўйинларини ҳамма томоша қилади. Грузия билан учрашувга фақат чиройли ўйинга эмас, ғалаба қозониш учун келдик. Бундан олдинги йиғинда ўзимиздан паст даражада бўлган терма жамоага йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик.

жалол2

Грузия Швеция билан ўйнаб ғалаба қозонди. Тўғри, Швеция кўп имкониятлардан фойдалана олмади. Лекин Грузия билан учрашувда ғалаба қозонишимизга кўзим етяпти. Ҳамма йигитлар ўзига ишониб ўйнаса ва мураббийнинг кўрсатмаларини 100 фоизга бажарса, Грузия терма жамоасини ютсак бўлади, деб ўйлайман, - дея фикрини якунлади Машарипов.

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
14/11/2021 07:13
Қўрқмаса ўйнаса,ютса бўлади!