Жерар Пике:

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Испания Суперкубоги доирасидаги "Реал"га қарши ўйин олдидан сўнгги "эл-класико" ҳақида фикр билдирди:

"Адолатсиз натижа! Улар "Камп Ноу"ни 3 очко билан тарк этмаслиги керак эди. Дест ўйиннинг боришини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган лаҳзада таблода 0:0 ҳисоби турганди. Улар эса биринчи хавфли вазиятдаёқ гол урди. Биз руҳий томондан заиф ҳаракат қилгандик. 

"Реал" ҳар бир вазиятидан фойдаланмоқда. Бу уларнинг муваффақиятларига сабаб бўляпти. Майдон марказида ҳам бир-бирини жуда яхши тушунадиган 3 футболчи ҳаракат қилади. Сўнгги йилларда улар юқори савияда ўйнамоқда.

Рақибимизнинг ҳужум чизиғида бу мавсум ажойиб футбол намойиш этаётган Бензема ва Винисиус бор. Улар тўпсиз қолган пайтида ҳам яхши ҳаракат қиляпти. Мадридликлар Жуниорнинг тезлигига таяниб, олдинга ўтади. У эса тўпни шунчаки Каримга узатмоқда.

Биз "Реал"нинг юқори савияга эгалигини биламиз. Бироқ уларни мағлуб этишга қодирмиз",-деди испаниялик ҳимоячи. 2022 йилнинг дастлабки "эл-класико"си 12-дан 13 январга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×