Жиру

“Милан” ҳужумчиси Оливье Жиру жароҳатидан фориғ бўлди ва яна умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Белидаги жароҳат туфайли охирги 2 та учрашувни ўтказиб юборган франциялик футболчи навбатдаги турда “Специя”га қарши бўладиган ўйинда “россонерилар”га ёрдам бериши мумкин. Унинг ҳозирги жисмоний ҳолати асосий таркибда майдонга тушишга имкон бермаслиги мумкин, бироқ у захирадан ўйинга қўшила олади.

Маълумот учун, «Специя» – «Милан» учрашуви 25 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)