Каррик Лисандро Мартинес бўйича қарор қабул қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик яқинда юзага келган вазиятга қарамай, жамоа ҳимоячиси Лисандро Мартинесга ишонч билдирашда давом этмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мартинес берган интервью билан боғлиқ можаро тўлиқ ҳал этилган. Каррик эса аргентиналик футболчини Англия чемпионатидаги навбатдаги ўйин — «Лидс»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлашини режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Мартинесдан клубни танқид қилгани учун омма олдида узр сўрашни талаб қилмаган. Шунга қарамай, футболчининг ўзи жамоа ва мухлислар олдида кечирим сўрашни лозим топган.

Жорий мавсумда Лисандро Мартинес барча мусобақалар доирасида етти ўйинда майдонга тушди ва бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Премьер-лиганинг еттинчи туридан ўрин олган «Лидс» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви 18 октябрь куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!