Кавани мухлислари учун нохуш хабар

Ҳужумчи Эдинсон Каванининг мухлислари тушунарсиз ҳолатдан хабар топишди. Футболчи Уругвай терма жамоасининг навбатдаги ўйинларига таклиф қилинмади.

Уругвай терма жамоаси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, 34 ёшли футболчи “тиббий сабабларга кўра” терма жамоага чақирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг 11-турида "Манчестер Юнайтед" ҳамшаҳари "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради. Жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер эса ушбу ўйиндан олдин Каванининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳақида гапирмаган.

Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси 13 ноябрь куни Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!