Каземиро фикридан қайтмайди

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячи Каземиро жорий мавсум якунланганидан сўнг клубни тарк этишини яна бир бор тасдиқлади.

- Менга ҳали ҳам Манчестер Юнайтед жуда ёқади. Лекин келажагим ҳақидаги эълон аллақачон айтилган. Мен ҳақиқатан ҳам бу якуний қарор эканига ишонаман.

Ҳозир мен ҳаётдан завқ оляпман. Менимча, “Манчестер Юнайтед”даги сўнгги ўйинларим ҳиссий жиҳатдан осон бўлмайди, - деди Каземиро.

Бразилиялик юлдуз 2022 йилда “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га 70 миллион евро эвазига ўтган.

Жорий мавсумда у манчестерликлар сафида 30 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 2 та ассист берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!