Конте "Интер"даги собиқ шогирдини "Тоттенхэм"га олиб келмоқчи

"Интер" клубининг марказий ҳимоячиси Стефан де Врей фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Rai Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли нидерландиялик футболчининг хизматларига "Тоттенхэм" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Уни шахсан "шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте жамоа таркибида кўришни истамоқда. Айтиш керакки, улар ўз вақтида "нерадзуррилар" сафида бирга фаолият юритишган.

Де Врей жорий мавсум "Интер" сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!